Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

доирасида (яъни Ислом шариати рухсат берган доирада) ўз динларининг ҳукмларига мувофиқ муомала қилинадилар. Аҳли китоб бўлмаганларга ҳам аҳли китоблардек муомала қилинади. Расулуллоҳ с.а.в. мажуслар хусусида шундай деганлар: «Уларга ҳам аҳли китоблардек муомала қилинглар».


Аммо муомалалар ва жазо чоралари мусулмонларга қандай бўлса, ғайримусулмонларга ҳам шундай қўлланилади. Мусулмонларнинг шариат ҳукмларига мувофиқ бўлган муомалалари ижро қилиниб, мувофиқ бўлмаганлари бекор қилингани каби, ғайримусулмонларнинг муомалалари шариат ҳукмларига мувофиқ равишда бошқарилади. Бу ҳукмлар бир шахс иккинчисидан ажратилмасдан барчага баробар ижро қилинади. Чунки Исломий Давлат фуқароси бўлган барча одамлар динлари, жинслари ва мазҳаблари турлича бўлса ҳам, муомалалар ва жазо чоралари хусусида исломий шариат ҳукмларини бажаришга ҳамда Ислом аҳкомларига бўйсуниш ва амал қилишга буюрилгандирлар. Уларнинг бу ишларга буюрилишлари диний жиҳатдан эмас, балки қонунчилик жиҳатидандир. Бинобарин улар Исломга мажбур этилмаганлари учун бу аҳкомларга эътиқод қилишга ҳам зўрланмайдилар. Оллоҳ Таоло марҳамат қилади:


لاَ إِكْرَاهَ فِي الدِّينِ -256,
– „Динда мажбурлаш йўқ“.                                                             [2:256]
Расулуллоҳ с.а.в. аҳли китобларни динларидан чиқаришдан қайтардилар. Лекин улар Ислом аҳкомларига «ижро этилиши вожиб бўлган қонун»лиги жиҳатидан бўйсунишга мажбур қилинадилар.


Хулоса шуки, Исломий Давлат ўзининг ички сиёсатида ўз фуқаролари бўлган барчага - улар мусулмон ёки ғайримусулмон бўлишларидан қатъий назар - исломий шариатни ижро қилади. Унинг ижро қилиши қуйидагича бўлади:


а. Мусулмонларга Исломнинг барча аҳкомлари ижро қилинади.


б. Ғайримусулмонлар ўз эътиқодлари ва ибодатларида қолдирилади.


в. Ғайримусулмонлар озиқ-овқат ва кийим-кечак масалаларида умумий низом доирасида ўз динларига мувофиқ муомала қилинадилар.


г. Ғайримусулмонлар ўртасида никоҳ ва талоқ ишлари ўзларидан тайинланган қозилар томонидан алоҳида маҳкамаларда эмас, давлат маҳкамаларида ажрим қилинади. Бу ишлар улар ва мусулмонлар ўртасида бўлса, мусулмон қозилар томонидан Ислом аҳкомларига мувофиқ ажрим қилинади.


д. Давлат Исломий шариатнинг қолган ишларини, яъни муомалалар, жазо чоралари, бошқарув низоми, иқтисод низоми ва бошқаларни барчага татбиқ этади. Буларнинг мусулмонларга ва ғайримусулмонларга қўлланиши бир хилда бўлади.


е. Исломий фуқаролиги бўлган барча одамлар Ислом Давлатининг раияти ҳисобланади, бинобарин давлат мусулмонлар ва ғайримусулмонларнинг ўртасини ажратмасдан ҳаммани баб-баробар ҳимоя қилиши вожибдир.

 

105-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203